Семинарда спикерлар қуйидаги мавзудаги маърузалари билан қатнашишди:
🔘“Молиявий хизматлар соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда стандартларни жорий этишнинг аҳамияти«.
(Э.Хаитметов, Рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи);
🔘“Молиявий хизматларда истеъмолчиларни ишончли ҳимоя қилиш: амалиёт, муаммолар ва ечимлар”.
(Ш.Бердиев, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Молиявий хизматлар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати бошқарма бошлиғи);
🔘“Суғурта хизматлари кўрсатишда истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш”;
( У.Ҳасанов, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Суғурта бозорини тартибга солиш бошқармаси бошлиғи);
🔘“Молиявий хизматлар соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда стандартларни жорий этиш бўйича халқаро амалиёт”.
(Лия Граубергер, Германиянинг “German Sparkassenstiftung for International Cooperation” ташкилоти масъул ходими).
Шунингдек, тадбир давомида молиявий хизматлар бўйича қуйидаги долзарб мавзулар муҳокама қилинди:
✅ Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда янги, замонавий услублар;
✅ Молиявий хизматларда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш;
✅ Истеъмолчиларга тўлиқ ва тушунарли ахборот тақдим этиш амалиёти;
✅ Истеъмолчилардан тушаётган мурожаат ва низоларни ҳал қилиш;
✅ Рақамли хизматларда маълумотларни ҳимоя қилиш;
✅ Аҳолининг молиявий саводхонлигини янада ошириш.
Семинар якунида халқаро стандартларни миллий амалиётга жорий этиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.








