Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига истеъмолчилардан турли йўналишлар бўйича келиб тушаётган мурожаатлари ўрганилиб, ижобий ҳал этиб борилмоқда.
Мурожаатлар ҳудудлар кесимида
Қашқадарё вилояти
🔴 Ҳудудий бошқармага Қамаши туманида яшовчи фуқаро Р.З.нинг “Junior IT Akademiyasi” фаолиятидан норози эканлиги билдирилган.
🔴Хусусан, фуқаро ўқув марказига укасини қўшимча дарсларга иштирок этиши учун 1 млн 52 минг сўм тўловни амалга оширган, аммо ўқув машғулотлари жараёни уларни қониқтирмагани сабабли маркази маъмурияти ҳамда тегишли органларга мурожаат қилган, аммо муаммо ечим топмаган.
🔴Ўрганишлар натижасида фуқаронинг талаби билан ўқув курси учун тўланган маблағ тўлиқ қайтарилиши таъминланди.
Фарғона вилояти
🔴Ҳудудий бошқарма томонидан Фарғона вилоятидаги умумий овқатланиш шохобчаларида мавжуд таомномаларнинг давлат тилига мослиги юзасидан ўрганишлар ўтказилди.
🔴Хусусан, Қувасой шаҳридаги «SUMAYa’S SWEETS» оилавий корхонасига қарашли “Сумайя”ошхона таомномаси хориж (рус) тилида ёзилганлиги аниқланди.
🔴Шунингдек, Олтиариқ туманида фаолият олиб бораётган «Xolmat buva choyxonasi» хусусий корхонасига қарашли «Xolmat buva choyxonasi» номли ошхонада эса истеъмолчилар учун умуман таомномалар мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
🔴Мазкур овқатланиш корхоналарига Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя этиш юзасидан огоҳлантириш хатлари юборилиши натижасида истеъмолчилар учун таомномалар ўзбек тилида (давлат тилида) тайёрланиб, тақдим этилиши таъминланди.