11-12 август кунлари Рақобат қўмитаси ҳамда Германиянинг “German Sparkassenstiftung for International Cooperation” ташкилоти билан ҳамкорликда “Истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилмоқда.
Рақобат қўмитаси раҳбарияти тадбирни кириш сўзи билан очиб берди. Мазкур икки кунлик семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси ва бошқа ҳамкор ва масъул ташкилотлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этишмоқда.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — қуйидаги йўналишлар бўйича тегишли билим ва кўникмалар бериш:
➡️ Қўмита ҳудудий органлари ходимлари учун, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари;
➡️ “Истеъмолчи мурожаати” ахборот тизими, Халқ қабулхоналари ҳамда murojaat,gov,uz портали орқали рўйхатга олинган мурожаатлар билан ишлашнинг ўзига хос жиҳатлари;
➡️ Қишлоқ ҳудудларида аҳоли, жумладан хотин-қизларнинг истеъмолчилик, шартномавий ва кредит муносабатларидаги муаммолари;
➡️ Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш ва маиший чиқиндиларни ташиш хизматларини кўрсатишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
➡️ Молиявий ва телекоммуникация хизматларида истеъмолчилар ҳуқуқлари;
➡️ Шахсий молияни бошқариш бўйича амалий билим ва кўникмалар.
Мазкур ўқув-амалий семинарнинг II-босқичи республика ҳудудлари маҳаллаларида аҳоли, хусусан хотин-қизлар ўртасида давом эттирилади.








