Ижтимоий тармоқ орқали фуқаро томонидан “Uzum Market” иловаси орқали муддатли тўлов шарти билан телевизор харид қилганлиги, бироқ телевизорнинг экран қисмида нуқсон мавжудлиги юзасидан йўлланган мурожаат келиб тушган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита томонидан мурожаатда қайд этилган ҳолатларни “Uzum Market” МЧЖни жалб қилинган ҳолда ўрганиб чиқилди. Масалага аниқлик киритиш мақсадида телевизорнинг нуқсонини аниқлаш учун сервис марказига юборилди. Сервис марказининг хулосасига кўра, товарнинг экрани истеъмолчи томонидан ташқи механик таъсир туфайли синганлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг:
20-моддасида, сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) зарар бартараф қилиб бўлмайдиган куч ёки фойдаланиш, сақлаш ёхуд ташишнинг белгиланган қоидалари истеъмолчи томонидан бузилиши туфайли етказилганлигини исботласа, у жавобгарликдан озод қилиниши;
товарда (ишда, хизматда) нуқсонлар борлиги ва унинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ эмаслиги тасдиқланган тақдирда, сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) текширув (тест, экспертиза) ўтказган истеъмолчига ёки истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли давлат органларига товарларни (ишларни, хизматларни) текшириш (тестдан ўтказиш, экспертиза қилиш) билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини тўлиқ қоплаши кераклиги белгиланган.