Семинарда Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ва экспертлар иштирок этди. Семинар давомида Европа Иттифоқи ва Германияда электрон тижорат ҳамда онлайн савдо амалиётлари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича замонавий ёндашувлар муҳокама қилинди.
Тадбирда электрон тижорат ва онлайн бозорларда истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш учун қабул қилинган қоидалар, хориж амалиётлари ва келиб чиқадиган муаммоларни бартараф этиш механизмлари бўйича маълумотлар берилди.
Тадбир якунида қатнашчиларга сертификатлар топширилди.