Маркировка талабларига жавоб бермаган антифриз ишлаб чиқарувчиларига тегишли чоралар кўрилади

Антифриз – техник суюқликларининг сифатсиз бўлиши кўп ҳолларда автомобиль двигателларида иситгич радиаторини ишдан чиқаради, ёниш камераларига антифризнинг оқиб кетишига сабаб бўлади ва шлангларда шикастланишлар пайдо бўлиб, турли носозликни келтириб чиқаради. Бугунги кунда савдо шохобчаларида сотилаётган антифризларнинг сифати талаб даражадами? Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2024 йил 15 ноябрь куни…

Хоразмда German Sparkassenstifung (Германия) ташкилоти томонидан Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун “Электрон тижорат ва онлайн савдонинг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг фаолияти ва истеъмолчилар билан муносабатларидаги фарқлар, замонавий тенденциялар шунингдек, ушбу соҳаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни самарали ташкил этиш йўллари” мавзуида ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ва экспертлар иштирок этди. Семинар давомида Европа Иттифоқи ва Германияда электрон тижорат ҳамда онлайн савдо амалиётлари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича замонавий ёндашувлар муҳокама қилинди. Тадбирда электрон тижорат ва онлайн бозорларда истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш учун қабул қилинган қоидалар, хориж амалиётлари ва келиб чиқадиган муаммоларни бартараф этиш механизмлари бўйича маълумотлар…