Товар, молия ва рақамли бозорларни таҳлил қилиш бошқармасининг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат:

  • товар, молия ва рақамли бозорларда рақобат муҳити ҳолатини, шу жумладан алоҳида олинган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан устун мавқени эгаллаш ҳолатларини таҳлил қилиш, мониторингини амалга ошириш ва баҳолаш;
  • республика минтақаларида, шу жумладан иқтисодиёт тармоқларида рақобатни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва  амалга ошириш;
  • товар ёки молия бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Давлат реестрини юритиш ва шакллантириш;
  • тегишли товар ва молия бозорларидаги муносабатларни тартиблаштирувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш;
  • соғлом рақобат муҳитини барпо этиш, бозорнинг барча субъектлари учун тенг шароитларни яратиш мақсадида, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш (хўжалик юритувчи субъектларнинг устав капиталидаги (фонди) давлат иштирокини қисқартириш) бўйича ўрганишларни ўтказиш ва тегишли таклифларни ишлаб чиқиш;
  • соғлом рақобат муҳити ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатадиган таъсирини ўрганиш мақсадида, хўжалик юритувчи субъектларга давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдамларни  ( солиқ ва божхона имтиёзлари, преференциялар, эксклюзив ҳуқуқлар) ўрганиш.

2020 йилнинг 1 январ ҳолатига товар ёки молия бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Давлат реестрига  101 та хўжалик юритувчи субъект 101 та товар (иш, хизмат)  бўйича киритилган.

Ўтган ҳисобот даврида Бошқарма томонидан 30 дан ортиқ товар ва молия бозорлари ўрганилди, натижада 9 та хўжалик юритувчи субъект товар ёки молия бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Давлат реестрига  киритилди.

Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

 

товар, молия ва рақамли бозорларнинг рақобатбардошлигини таҳлил қилиш;

товар ва молия бозорларида рақобат муҳитининг ҳолатини ўрганади ва хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини аниқлайди, шахслар гуруҳи иштирокчиларининг таркибини белгилаш;

товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестри (кейинги ўринларда – Давлат реестри)ни шакллантириш ва юритиш;

ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлиги даражасини аниқлаш;

Қўмитанинг таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий идораларини методик таъминлаш, ҳамда Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича Қўмитанинг ҳудудий органлари фаолиятини мувофиқлаштириш (координациялаш).

Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

мустақил равишда ёки Қўмитанинг ҳудудий органлари, таркибий бўлинмалари билан биргаликда товар, молия ва рақамли бозорлар ҳолатини таҳлил ва мониторинг қилади;

рақобатни ривожлантириш, шунингдек бозор муносабатлари ва товар, молия ва рақамли бозорларнинг монополияга қарши таҳлилини такомиллаштириш бўйича чоралар тўғрисида таклифларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

тегишли бозорларда муносабатларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;

товар, молия ва рақамли бозорларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади/ишлаб чиқади;

Қўмитанинг Юридик таъминлаш бўлими билан биргаликда Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонунчилик ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари учун хулосаларни таҳлил қилади ва тайёрлайди;

Бўлим ваколати доирасида, товар, молия ва рақамли бозорларда рақобатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги монополияга қарши кураш қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ Қўмитага юборилаётган илтимосномалар ва билдиришномалар учун хулосаларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ва тайёрлайди;

Бўлим ваколати доирасида, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан индивидуал тадбиркорлар, давлат ҳукумати ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш идоралари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, ҳамда Прокуратура органларининг ариза ва материалларини белгиланган тартибда кўриб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, прокуратура органлари, ҳамда бошқа қонунни муҳофаза қилувчи органларга юбориш учун материаллар тайёрлайди;

Бўлим ваколати доирасида рақобатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги монополияга қарши қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари бузилиши тўғрисида ишларни қўзғатишга материалларни тайёрлайди;

рақобатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги монополияга қарши қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бузилиши тўғрисида ишларни кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил қилади, ҳамда ижросини назорат қилади;

рақобатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги монополияга қарши қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни бузганлиги учун фуқаролар, юридик ва мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида ҳужжатларни тайёрлайди ёки тайёрлашда иштирок этади;

Қўмитанинг Юридик таъминлаш бўлими билан биргаликда белгиланган тартибда судларда ишларни кўриб чиқишда иштирок этади;

Молия ташкилотлари томонидан устун мавқе ҳолатини суиистеъмол қилиши фактларини, уларнинг мос товар бозорида рақобат муҳити ҳолатига таъсир қилиши бўйича баҳолайди;

Қўмитанинг Юридик таъминлаш бўлими билан биргаликда рақобатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги монополияга қарши қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришларни тайёрлашда иштирок этади. Бўлим ваколати доирасида рақобатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги монополияга қарши қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини умумлаштиради;

Бўлим ваколати доирасида Қўмита ҳудудий органларининг ташкилот даврий ҳисоботини қайта ишлайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради;

Қўмита раҳбарининг топшириғига биноан Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

2023 йил якунига кўра Товар ёки молия бозорида устун мавқега эга деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхатида 90 та корхоналар 104 татовар (иш, хизмат)лар бўйича мавжуд бўлмоқда.

2023 йил давомида Товар, молия ва рақамли бозорларни таҳлил қилиш ва тартибга солиш бўлими томонидан 180 дан ортиқ товар ва молия бозорлари ўрганилди, шундан 30 дан ортиқ бозорда тўлиқ ҳамда 150 тасида экспресс (ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ушбу товар билан тўйинганлиги даражаси) таҳлил ишлари олиб борилди.

Таҳлил натижаларида 12 та корхона (жумладан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидаги корхоналар шахслар гуруҳи сифатида) 11 та товар ва хизматлар бўйича устун мавқеи эътироф этилди ҳамда 9 та корхона 9 та товар ва хизматлар бўйича устун мавқеини йўқотганлиги эътироф этилди.

Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

 

товар, молия ва рақамли бозорларнинг рақобатбардошлигини таҳлил қилиш;

товар ва молия бозорларида рақобат муҳитининг ҳолатини ўрганади ва хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини аниқлайди, шахслар гуруҳи иштирокчиларининг таркибини белгилаш;

товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестри (кейинги ўринларда – Давлат реестри)ни шакллантириш ва юритиш;

ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлиги даражасини аниқлаш;

Қўмитанинг таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий идораларини методик таъминлаш, ҳамда Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича Қўмитанинг ҳудудий органлари фаолиятини мувофиқлаштириш (координациялаш).

Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

мустақил равишда ёки Қўмитанинг ҳудудий органлари, таркибий бўлинмалари билан биргаликда товар, молия ва рақамли бозорлар ҳолатини таҳлил ва мониторинг қилади;

рақобатни ривожлантириш, шунингдек бозор муносабатлари ва товар, молия ва рақамли бозорларнинг монополияга қарши таҳлилини такомиллаштириш бўйича чоралар тўғрисида таклифларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

тегишли бозорларда муносабатларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;

товар, молия ва рақамли бозорларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади/ишлаб чиқади;

Қўмитанинг Юридик таъминлаш бўлими билан биргаликда Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонунчилик ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари учун хулосаларни таҳлил қилади ва тайёрлайди;

Бўлим ваколати доирасида, товар, молия ва рақамли бозорларда рақобатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги монополияга қарши кураш қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ Қўмитага юборилаётган илтимосномалар ва билдиришномалар учун хулосаларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ва тайёрлайди;

Бўлим ваколати доирасида, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан индивидуал тадбиркорлар, давлат ҳукумати ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш идоралари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, ҳамда Прокуратура органларининг ариза ва материалларини белгиланган тартибда кўриб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, прокуратура органлари, ҳамда бошқа қонунни муҳофаза қилувчи органларга юбориш учун материаллар тайёрлайди;

Бўлим ваколати доирасида рақобатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги монополияга қарши қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари бузилиши тўғрисида ишларни қўзғатишга материалларни тайёрлайди;

рақобатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги монополияга қарши қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бузилиши тўғрисида ишларни кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил қилади, ҳамда ижросини назорат қилади;

рақобатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги монополияга қарши қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни бузганлиги учун фуқаролар, юридик ва мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида ҳужжатларни тайёрлайди ёки тайёрлашда иштирок этади;

Қўмитанинг Юридик таъминлаш бўлими билан биргаликда белгиланган тартибда судларда ишларни кўриб чиқишда иштирок этади;

Молия ташкилотлари томонидан устун мавқе ҳолатини суиистеъмол қилиши фактларини, уларнинг мос товар бозорида рақобат муҳити ҳолатига таъсир қилиши бўйича баҳолайди;

Қўмитанинг Юридик таъминлаш бўлими билан биргаликда рақобатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги монополияга қарши қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришларни тайёрлашда иштирок этади. Бўлим ваколати доирасида рақобатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги монополияга қарши қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини умумлаштиради;

Бўлим ваколати доирасида Қўмита ҳудудий органларининг ташкилот даврий ҳисоботини қайта ишлайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради;

Қўмита раҳбарининг топшириғига биноан Бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

Қўмита марказий аппарати томонидан 2024 йилнинг 1-чораги давомида 20 та товар ва хизматлар бозорлари таҳлил қилинди.

Шундан, 7 та бозорда рақобат муҳити ҳолати юзасидан таҳлил ўтказилди ва 3 та товар бозори етарли рақобат шаклланганлиги ва монополия шароитидан чиққанлиги аниқланди ва 4 та корхона товар ва хизматлар бўйича устун мавқеини йўқотганлиги эътироф этилди.

Бундан ташқари 13 та маҳаллий маҳсулот билан тўйинмаган бозорлар аниқланди ва ушбу товарлар бўйича ишлаб чиқаришни назарда тутувчи лойиҳаларни махсус индустриал зоналар ҳудудида ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлар махсус индустриал зоналарнинг дирекцияларига ва Инвестиция, савдо ва саноат вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритилди.

Шунингдек, товар ва иш хизматларнинг бозорларда муқобиллари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги юзасидан темир йўл инфратузулмаларида фойдаланиладиган маҳсулотлар, ҳар хил турдаги подшипниклар, автомобил эҳтиёт қисимлари ва FIDIC сертификатини бериш хизматларини Ягона етказиб берувчилар реестрига киритишни кўриб чиқиш юзасидан таҳлил ўтказилди ҳамда натижалари юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига хулосалар тақдим этилди.

Маълумот учун, бугунги кунда 104 та монополлашган бозорлар ҳамда товар ёки молия бозорида устун мавқеи эътироф этилган 90 та хўжалик юритувчи субъектлар мавжуд бўлиб, уларнинг 71 таси (79 фоиз) давлат иштирокидаги корхоналар, 19 таси эса (21 фоиз) хусусий корхоналардир.