ҚАЙТА ҚОНУНБУЗИЛИШГА ЙЎЛ ҚЎЙГАН “MO’JIZA HONEYMOON” МЧЖ РАҲБАРИ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ

Аввал хабар берилганидек, Рақобат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан! “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларини бузган “MO’JIZA HONEYMOON” МЧЖга нисбатан иш қўзғатиб, натижада молиявий жарима қўлланилганди. Бироқ, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан “MO’JIZA HONEYMOON” МЧЖ раҳбарига берилган кўрсатма ижроси таъминланмаган ва ушбу рекламалар берилиши давом этганлиги ҳолати аниқланган. Юқоридаги ҳолат…

“Ўзбекистонда монополияга қарши курашишни тартибга солиш: тенденция, таваккалчилик ва комплаенс” амалий семинари бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 5-март куни InterContinental Tashkent меҳмонхонасида Қўмита ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази, “Antitrust Advisory” (консалтинг корхона) ҳамда “Kosta Legal” (Адвокатлик фирмаси) вакиллари иштирокида “Ўзбекистонда монополияга қарши курашишни тартибга солиш: тенденция, таваккалчилик ва комплаенс” амалий семинари бўлиб ўтди. Мазкур семинар давомида Ўзбекистондаги монополияга қарши тартибга солишдаги оҳирги ўзгаришлар, рақобат қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда бозор шаффофлигини…

ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИГА РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудда фаолият олиб бораётган хусусий тиббий масканларнинг фаолиятлари бўйича тарғибот қилинаётган эълонларининг “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги юзасидан 20 та хўжалик юритувчи субъектларида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўтказилган ўрганишлар натижасида, Қарши шаҳрида фаолият олиб бораётган “MALXAM-FAYZ-DILXUSH” ХКга қарашли “SAXOVAT” клиника биносининг олд қисмида жойлаштирилган реклама ахборотидаги маълумотларда “Реклама…

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ АВТОМОБИЛЬ СОҲАСИДАГИ МУРОЖААТЛАРИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ҚИЛИНМОҚДА

Қўмитага автомобиллар хариди ва уларнинг техник ҳолатига доир муаммолар юзасидан фуқаролардан мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаатлар ўрганилиб, истеъмолчиларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинмоқда. Жумладан: Бухоро вилоятида фуқаро Б.Ф. “Kia Sonet” автомашинасида кафолат муддати давомида нуқсонлар пайдо бўлгани сабабли, уларни бартараф этиш бўйича бир неча маротаба сервис хизматига мурожаат қилган, аммо муаммо ҳал этилмаган. Қўмита ҳудудий бошқармаси томонидан…

“Иқтисодиётда рақобатни ривожлантириш ва хусусий секторнинг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-35-сонли Фармон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётда рақобатни ривожлантириш ва хусусий секторнинг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-35-сонли Фармони билан эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг реестрига кирган корхоналарга охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган тушуми миқдоридан қатъи назар қуйидаги талаблар қўлланилади: истеъмолчиларнинг товарни олишга бўлган ҳуқуқларини камситмаслик; камситувчи шарт-шароитларни белгиламаслик; шартнома тузишни асоссиз равишда рад этмаслик;…

ТОВАР ВА МОЛИЯ БОЗОРЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ КУРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 27-феврал куни Қўмита ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази томонидан Қўмита ҳудудий органлари ходимлари учун “Товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини таҳлил қилиш” бўйича навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди. Ўқув курсларида: Республиканинг 14 та худудий орган ходимлари иштирок этди. Мазкур ўқув курсларда: Товар ва молия бозорларини таҳлил қилишда фойдаланиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; Бозорнинг товар ва географик чегараларини…

РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ ВЕНГРИЯНИНГ БУДАПЕШТ ШАҲРИДА БЎЛИБ ЎТГАН МИНТАҚАВИЙ РАҚОБАТ МАРКАЗИНИНГ 20 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Асадулла Қаюмов 27-28 февраль кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Минтақавий рақобат марказининг 20 йиллигига бағишланган конференцияда иштирок этди. Ушбу тадбирда рақобат сиёсати, бозорни либераллаштириш ва саноат сиёсатидаги ўзгаришларни муҳокама қилишди. Ташриф доирасида у Венгрия рақобат идораси президенти жаноб Чаба Балаж Риго билан ҳам учрашув…

Қорақалпоғистондаги ўрганишлар давомида, Рақобат қўмитаси раисининг тадбиркорлик субъектлари, фуқаролар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқоти ҳам бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистондаги ўрганишлар давомида, Рақобат қўмитаси раисининг тадбиркорлик субъектлари, фуқаролар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан матбуот анжумани хамда очиқ мулоқоти ҳам бўлиб ўтди. “Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар”ни  Рақобат қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев томонидан ҳисобот берилди. Тадбир давомида жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатлар тингланди. Хусусан, – тадбиркорлар…

“МОЛИЯВИЙ САВОДХОН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ” онлайн олимпиадаси учун намунавий саволлар

1 Савол: Сиз сўм пластик картангиздаги пулингизни хорижий валютага алмаштиришга қарор қилдингиз. Бу ҳолатда банкларнинг қайси курсга эътибор беришингиз керак? 2 Савол: Молиявий мақсадларни истаклардан нима ажратиб туради? 3 Савол: Бирор маҳсулот харид қилишда онгли молиявий қарор қабул қилиш учун ҳаракатлар кетма-кетлиги қандай? 4 Савол: Оиланинг умумий даромади ойига жами 20 миллион сўмни, ойлик харажатлари эса 12…

Харид қилинган маиший товарларнинг носозлиги маълум бўлса нима қилиш керак?

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, узоқ муддат фойдаланиладиган барча турдаги товарлар ва хизматларга ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати белгилаши лозим. Кафолат муддати товар истеъмолчига сотилган ёки хизмат кўрсатилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар товар сотилган кунни аниқлашнинг имкони бўлмаса, бу муддат товар ишлаб чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати…