Кўмир ва уран тармоқларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда навбатдаги лойиҳалар кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни кўмир ва уран саноатида амалга оширилаётган ишлар ҳамда яқин истиқболга мўлжалланган режалар юзасидан тақдимот билан танишди. Кўмир ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, соҳада рақобат муҳитини кучайтириш ва мавжуд захиралардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумида 10 миллион тонна кўмир қазиб олиш режалаштирилган бўлиб, бу ўтган…











