Нефть-газ соҳасидаги лойиҳалар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ахборот берилди
Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни нефть-газ соҳасида хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган ишлар ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди. Мамлакатимизда ўсиб бораётган талабга мос равишда энергетика изчил ривожлантирилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг хорижий ташрифлари ва улар доирасида ўтган бизнес форумлари натижасида кўплаб лойиҳалар амалга ошмоқда. Жумладан, Озарбайжоннинг “Socar” компанияси билан Устюртдаги конларда қидирув…