Ўзбекистон Президенти Тожикистонга амалий ташрифини якунлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди. Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказди. Президент Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида ўтган «Марказий Осиё – Россия» форматидаги иккинчи саммит ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Ўзбекистон етакчиси сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш…

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Россия ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Россия» форматидаги иккинчи саммитда иштирок этди. Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон раислигида ўтган тадбирда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов қатнашди. Кун тартибига мувофиқ, кўп томонлама…

Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 6-7 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг Габала шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитида иштирок этади. «Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик» мавзусида ўтказиладиган йиғилиш кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин…

Ўзбекистон Президенти Тожикистон Президентини таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, биродар Тожикистон халқига фаровонлик ва бардавом равнақ тилади. Давлатимиз раҳбари Тожикистон Президентининг мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, барқарор тараққиётини таъминлаш ва халқаро нуфузини оширишдаги ўрнини қайд этиб, Ўзбекистон билан…

Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига

Қадрли дўстлар! Сиз, азизларни, ҳаётини дунёдаги энг улуғ ва олижаноб ишга – навқирон авлод таълим-тарбиясига бағишлаган муҳтарам устоз ва мураббийлар, соҳанинг барча жонкуяр ходимларини умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этаман. Мана шундай қувончли кунда сиз, меҳрибон устозларга эл-юртимизнинг юксак ҳурмат-эҳтиромини яна бир бор изҳор этиб, барчангизга Янги Ўзбекистон келажагини яратиш…

Резавор боғлар тажрибаси кенгайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқ туманининг Чимён маҳалласида барпо этилаётган агросаноат боғини бориб кўрди. Бўстонлиқда сув мўл, ери унумдор. Бунга асосланиб, туризм ва аграр соҳа уйғун ривожлантирилмоқда. Жумладан, Чимён маҳалласида 3 минг гектар майдонда малина, қорағат, қулупнай, ўрмон ёнғоғи каби меваларни етиштириш йўлга қўйилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 60 миллион доллардан ортиқ. Бу маблағ эвазига боғлар ташкил…

Ўқитувчиларга эҳтиром ва ёшларга имконият мамлакат келажагини таъминлайди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг аввалида ўз ҳаётини ёш авлодга таълим-тарбия беришдек энг улуғ ишга бағишлаб келаётган барча муаллимларни табриклаб, уларга чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдирди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 11 сентябрдаги фармонига мувофиқ, таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳи фахрий…

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади ва уларнинг бир гуруҳига давлат мукофотларини топширади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади ва уларнинг бир гуруҳига давлат мукофотларини топширади. Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқот шаклидаги илк учрашуви 2021 йил 20 августида ўтказилган эди. Ўша учрашувда давлатимиз раҳбари бундай тадбирни ҳар йили ўтказиш ва 20 августни Тадбиркорлар куни деб эълон қилишни таклиф қилганди. Шундан буён учрашувлар анъанавий равишда ўтказиб…

Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 август куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди. Россия Президенти 6 август куни Москва шаҳрида АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан ўтказилган музокараларнинг асосий натижалари ҳақида маълум қилди. Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида…

Навоий вилоятидаги улкан имкониятлар кўрсатиб ўтилди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 август куни Навоий вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Навоий вилояти ерости бойликлари, саноати ва қишлоқ хўжалиги бўйича улкан салоҳиятли ҳудуд. Буларнинг негизида сўнгги саккиз йилда 8 миллиард долларлик 7 мингдан зиёд лойиҳа амалга оширилиб, 73 мингта иш ўрни яратилган. Тадбиркорлар сони 10 мингтадан 30 мингтага кўпайган.…