Давлатимиз раҳбари юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакиллари билан мулоқот қилди
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги Миллий маданий марказлар павильонига ташриф буюрди. Мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари ягона ва аҳил оила бўлиб яшаб келмоқда, 157 та миллий-маданий марказ фаолият кўрсатмоқда. Бу хилма-хиллик кўп асрлик тарихий жараёнлар натижасида шаклланган ноёб ижтимоий ҳодиса саналади. Юртимизда миллий маданиятларни ривожлантириш, миллатлараро тотувликни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш, шу…











