Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 август куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди. Россия Президенти 6 август куни Москва шаҳрида АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф билан ўтказилган музокараларнинг асосий натижалари ҳақида маълум қилди. Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида…

Навоий вилоятидаги улкан имкониятлар кўрсатиб ўтилди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 август куни Навоий вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Навоий вилояти ерости бойликлари, саноати ва қишлоқ хўжалиги бўйича улкан салоҳиятли ҳудуд. Буларнинг негизида сўнгги саккиз йилда 8 миллиард долларлик 7 мингдан зиёд лойиҳа амалга оширилиб, 73 мингта иш ўрни яратилган. Тадбиркорлар сони 10 мингтадан 30 мингтага кўпайган.…

Давлат раҳбарлари Авазадаги миллий павильонларни бориб кўрдилар

БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича конференцияси доирасида давлат раҳбарлари Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон миллий кунларига бағишланган тадбирларда иштирок этдилар. Миллий кунлар минтақа халқларининг бой маданий меросини, мустаҳкамланаётган қўшничилик алоқаларини ва кенгайиб бораётган маданий-гуманитар ҳамкорлигини намойиш этиш мақсадида уюштирилди. Бу ерда анъаналар ва ҳунармандчиликка бағишланган, маданият, санъат ва туризм соҳаларидаги замонавий ютуқлар акс…

«Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон» форматида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди

Авазада ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон Бош вазири Али Асадовнинг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди. Ўзаро манфаатли минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди. Энг аввало, энергетика, транспорт ва…

Ўзбекистон Президенти «Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» ордени билан мукофотланди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Туркманистоннинг «Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» орденини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва қардош туркман халқига юксак давлат мукофоти учун чуқур миннатдорлик…

Нефть-газ соҳасидаги лойиҳалар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ахборот берилди

Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни нефть-газ соҳасида хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган ишлар ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди. Мамлакатимизда ўсиб бораётган талабга мос равишда энергетика изчил ривожлантирилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг хорижий ташрифлари ва улар доирасида ўтган бизнес форумлари натижасида кўплаб лойиҳалар амалга ошмоқда. Жумладан, Озарбайжоннинг “Socar” компанияси билан Устюртдаги конларда қидирув…

Мебелсозлик корхонаси кўздан кечирилди

Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманидаги индустриал ҳудудда жойлашган “Eman materials” корхонасида бўлди. Бугун дунёдаги иқтисодий тебранишлар шароитида, аввало, ички имкониятлардан фойдаланиш, энг кўп иш ўрни яратадиган соҳаларни ҳимоялаш зарурати туғилмоқда. Мамлакатимизда тўқимачилик, қурилиш материаллари, мебелсозлик ана шундай соҳалар сирасига киради. Уларда бир миллион нафарга яқин аҳоли ишламоқда. Жумладан, мебелсозликка ихтисослашган 7 минг 500 та корхона…

Давлат мукофотлари – ёшларга эътибор ва ишонч белгиси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 июндаги фармон ва қарорига мувофиқ, ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида бир гуруҳ илғор йигит-қизлар “Келажак бунёдкори” медали ҳамда “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган эди. 30 июнь – Ёшлар кунида Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида ана шу мукофотларни топшириш маросими бўлди. Давлатимиз раҳбари сўзининг…

Ўзбекистон ва Россия етакчилари ЕОИИ саммити доирасида учрашув ўтказдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 27 июнь куни Минск шаҳридаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммити доирасида учрашув ўтказдилар. Икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг ўсиш суръатини таъминлаш, устувор кооперация лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудларнинг…

Ўзбекистон ва Мўғулистон муносабатлари янги босқичга кўтарилмоқда

Мўғулистон Давлат саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Мўғулистон етакчисига самимий қабул ҳамда ушбу мамлакатга жавоб давлат ташрифи билан келиш таклифи учун миннатдорлик билдирди. Икки томонлама муносабатлар тарихида биринчиси бўлган ушбу ташриф кўп қиррали Ўзбекистон-Мўғулистон алоқаларини ривожлантиришда…