Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари бир-бирини ва қардош халқларимизни муборак Қурбон ҳайити билан дилдан қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этдилар. Кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.…

Қурбон ҳайити муносабати билан хорижий ҳамкорлардан самимий қутловлар

Бутун мусулмон умматининг муқаддас байрами, халқимизнинг маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутган, эзгулик, бағрикенглик, меҳр-мурувват ва саховат каби боқий умуминсоний қадриятларни ўзида мужассам этган Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар етакчилари, нуфузли сиёсат, жамоат ва дин арбоблари, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан табриклар келмоқда. Қутловларда Ўзбекистон…

Ўзбекистон ва Миср етакчилари эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси 28 июнь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бутун мусулмон уммати учун муқаддас Қурбон ҳайити билан бир-бирини самимий қутладилар. Ўзбекистон ва Мисрнинг дўст халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари билдирилди. Жорий йилнинг февраль ойида Қоҳирага олий даражадаги расмий ташриф чоғида эришилган келишувларни амалга…

Ўзбекистон ва Қатар етакчилари амалий ҳамкорлик лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар ва қабул қилинган битимлар ижросини жадаллаштиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди. Телефон мулоқоти аввалида давлат раҳбарлари бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлмиш Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо билан…

Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Муҳтарам ватандошлар! Ер юзидаги жамики ислом уммати қатори меҳр-мурувват, эзгулик ва саховат рамзи – муборак Қурбон ҳайитини катта шоду хуррамлик билан кутиб олаётган сиз, азизларни, барча юртимиз мусулмонларини, бутун халқимизни ушбу улуғ айём билан чин қалбимдан самимий табриклаб, ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман. Дилларимиз қувончга тўлган мана шундай қутлуғ дамларда аввало…

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига

Қадрли дўстлар! Бугун юртимизда кенг нишонланаётган Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан сиз, азизларни, муҳтарам фахрийларимизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Бу айём нафақат ўз ҳаётини шу соҳага бағишлаган фидойи инсонлар, балки уларнинг машаққатли ижод ва меҳнат маҳсулидан баҳраманд бўладиган миллионлаб муштарийлар, тингловчи ва томошабинлар, бутун жамиятимиз учун ҳам қадрлидир. Мана шундай кунларда…

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик  ва ошкораликни мустаҳкамлаш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, юртимиздаги янгиланиш жараёнлари, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, замонавий журналистика йўналишлари учун юксак малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида…

Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Президент Владимир Путин давлатимиз раҳбарига Россиядаги вазият тўғрисида маълумот берди. Икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Ислоҳотлар дастурининг устувор йўналишлари кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди. Мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурининг устувор йўналишлари, шу жумладан соғлиқни сақлаш, таълим, сув таъминоти соҳаларидаги янгиланишлар кўриб чиқилди. Ўзбекистонда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Юртимизда Халқаро тижорат суди фаолиятини йўлга…

Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Асрлар давомида халқимизга хос меҳр-оқибат, хайр-саховат каби эзгу умуминсоний қадриятларни намоён этиб келаётган Қурбон ҳайити жонажон Ватанимизда ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва шукроналик фазилатларини янада мустаҳкамлашга беқиёс ҳисса қўшмоқда. Ушбу улуғ айёмнинг маънавий ҳаётимиздаги муҳим аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда уни мамлакатимизда муносиб нишонлаш мақсадида: 1. Жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнь…