Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:   – Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига; – Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига; – Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига; – Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига; – Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига; – Музаффар…

Президент Самарқандни ривожлантириш имкониятларини кўрсатиб ўтди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифалар бўйича йиғилиш ўтказди. Сўнгги йилларда вилоят изчил ривожланмоқда. Лекин бу барча туманларда мутаносиб эмас. Масалан, ҳудуд саноатининг қарийб ярми Самарқанд шаҳрига тўғри келади. Ўтган етти ойда вилоятда 600 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилган. Лекин уларнинг 78 фоизи Самарқанд шаҳри,…

Замонавий корхона имкониятлари кенгаяди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги “Азия металл проф” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Ушбу йирик заводда 2018-2022 йилларда хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда умумий қиймати 110 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилган. Бу маблағнинг 33 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициядир. Дастлаб, 2018 йил декабрда рух ва полимер билан қопланган металл листлар тайёрлаш бошланган бўлса, иккинчи босқичда, 2021…

Самарқанд туманида қурилаётган мажмуада 10 мингга яқин иш ўрни бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманида барпо этилаётган савдо, саноат ва сервис мажмуасининг қурилиш майдонида бўлди. Унинг ҳудуди 37 гектар. Бу ерда умумий қиймати 2 триллион 79 миллиард сўмлик 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Улардан биринчиси – автомобиллар эҳтиёт қисмлари бозори яқинда ишга туширилади. 11 гектарни эгаллаган савдо дўконларида 3 мингта иш ўрни яратилади. Айни пайтда…

Президент Самарқанддаги Биокимё институтини бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд давлат университетининг Биокимё институти фаолияти билан танишди. Бугунги кунда университетда 25 мингдан ортиқ талаба таълим олади. Бу ерда тўртта – Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти, Муҳандислик физикаси институти, Туркология илмий-тадқиқот институти ҳамда Биокимё институти ташкил этилган. Биокимё институти жорий йилда университетнинг биология ва кимё факультетлари негизида очилди. Бунинг учун кенг кўламли…

Шавкат Мирзиёев: Мақсадимиз – ҳар бир ёшга муносиб шароит яратиш

Давлатимиз раҳбари Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги 32-умумтаълим мактабини кириб кўрди. Конституциямизда Ўзбекистон ижтимоий давлат экани белгиланди. Бу борадаги энг муҳим соҳалардан бири таълимдир. Шу мақсадда янги муассасалар қуриш билан бирга таълимнинг мазмунини яхшилашга ҳам эътибор қаратилмоқда. 32-мактаб жорий йилда капитал таъмирланди. У 782 ўқувчига мўлжалланган. 22 та синфхона, спорт зали, ошхона, STEM лабораторияси, компьютер хоналарида…

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуасидаги бунёдкорликни кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев 24 август куни Самарқанд вилоятига келди. Давлатимиз раҳбари аввало Пайариқ туманига бориб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. – Илоҳим, дуоларимиз ижобат бўлиб, Аллоҳ юртимизни тинчлик-осойишталикда сақласин, файзу барака берсин. Мана, мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами арафасида турибмиз. Халқимиз билан бирга шу кунларга етганимизга шукрлар айтамиз. Олдимизга яна катта-катта…

Президент Самарқандга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг жойлардаги ижроси, аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Самарқандга жўнаб кетди. Ташриф давомида таълим масканларидаги шароитлар, янги иншоотлар, саноат корхоналари ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари кўздан кечирилади. Мутасаддилар иштирокида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Президенти Шуша шаҳрида бўлди

Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва рафиқаси ҳамроҳлигида Шуша шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишдилар. Шуша “Қорабоғ дурдонаси”, “Кавказ санъати маркази” ва “озарбайжон мусиқаси бешиги” номлари билан маълум. Шаҳар бир қатор таниқли фан, маданият ва санъат арбоблари ватанидир. 2021 йилдан буён Шуша Озарбайжоннинг маданий пойтахти ҳисобланади, 2023…

Қорабоғда Мирзо Улуғбек номидаги мактаб очилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифининг иккинчи кунида икки давлат раҳбарлари рафиқалари билан бирга Фузулий ва Шуша шаҳарларига ташриф буюрдилар. Ўтган қарийб 30 йилда Фузулий буткул вайрон бўлиб, “арвоҳ шаҳар”га айланган эди. Ҳарбий ҳаракатларга қадар бу ерда 18 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилган. 2020 йилда қайта тиклаш ишлари бошлангач, шаҳарга аста-секин ҳаёт қайтмоқда.…