Ўзбекистон Президентининг Россия Федерациясига ташрифи бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига расмий ташрифнинг биринчи манзили – Қозон шаҳрига келди. Абдулла Тўқай номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Россия Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Татаристон Раиси Рустам Минниханов кутиб олди. Ташриф дастурига мувофиқ, бугун Қозонда қатор тадбирлар бўлиб ўтади. Эртага, 6 октябрь куни, Москвада бўлиб…

Ўзбекистон Президенти Москвага келди

Расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозондан Москвага келди. Россия пойтахтининг “Внуково-2” аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига Ўзбекистон ва Россия давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Тантанали кутиб…

Ўзбекистон Президенти Татаристон Раиси билан музокара ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига расмий ташриф доирасида Қозон шаҳрида Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов билан учрашув ўтказди. Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари кейинги йилларда ўзаро ҳамкорликда юқори натижаларга эришилганини мамнуният билан қайд этди. Савдо ва инвестициялар ҳажми ошиб бормоқда. Тошкент вилоятида “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки муваффақиятли фаолият олиб бормоқда, Жиззах вилоятида технопарк қурилиши давом…

Ўзбекистон Президенти Қозондаги Кремль обидалари билан танишди

Татаристон Республикасига ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Қозон Кремли” тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонасида бўлди. Давлатимиз раҳбарига Татаристон Раиси Рустам Минниханов ҳамроҳлик қилди. Қозондаги Кремль ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Қозоннинг энг қадимги қисми бўлиб, шаҳарнинг кўп асрлик тарихини ўзида мужассам этган меъморий, тарихий ва археологик ёдгорликлардан иборат. Бу ерда Ўзбекистон Президенти Қул Шариф…

Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 5 октябрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Қозон ва Москва шаҳарларида бўлади, тор ва кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Шунингдек, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин ва Татаристон Раиси Рустам Минниханов билан учрашувлар…

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Германияга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28 сентябрь куни ташриф билан Берлин шаҳрига келди. “Берлин-Бранденбург” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Берлин федерал ўлкаси ички ишлар, рақамлаштириш ва спорт вазири Ирис Шпрангер ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Эртага, 29 сентябрь куни Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарлари…

Ўзбекистон Президенти Германияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28 сентябрь куни амалий ташриф билан Берлин шаҳрига жўнаб кетди. Аввал хабар қилинганидек, давлатимиз раҳбари Германия пойтахтида бир қатор расмий ва ишбилармонлик учрашувларини ўтказади, Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарлари форматидаги тадбирларда иштирок этади.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Германияга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан 28-30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Федерал Канцлер Олаф Шольц ва Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши, шунингдек, Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарларининг учрашувлари режалаштирилган. Мамлакатимиз етакчиси Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси томонидан ташкил…

Маҳалла тизимини янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 сентябрь куни маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мамлакатимизда барча ижтимоий-иқтисодий дастурлар аҳоли талабидан келиб чиқиб, жойларда амалга оширилмоқда. Бунинг учун маҳаллаларга кўплаб ваколатлар, ташкилий ва молиявий имкониятлар берилди. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспекторидан иборат “бешлик тизими” ташкил этилди.…

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан парламентлараро алоқаларни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси Нурланбек Шакиевни қабул қилди. Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Учрашув аввалида Қирғизистон парламенти раиси давлатимиз раҳбарига Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг саломи ва…