Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг иккинчи йиғилиши иштирокчиларига
Ҳурматли Хавфсизлик кенгашлари котиблари! Муҳтарам Бош котиб! Ҳурматли делегация аъзолари! Туркий цивилизация марказларидан бири бўлган Тошкент шаҳрига ташриф буюрган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котиблари иккинчи йиғилишининг барча иштирокчиларини чин қалбимдан қутлайман. Аввало, сизларнинг тимсолингизда ҳамкасбларим – Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларига ўзимнинг чуқур ҳурмат-эҳтиромимни ҳамда Ўзбекистон раислигини қўллаб-қувватлаганлари учун самимий миннатдорчилигимни…