Ўзбекистон Президенти коррупцияга қарши курашиш соҳасида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Конгресс марказида Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросимида иштирок этди. Тадбирда мукофот асосчиси – Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакиллари, 40 дан зиёд мамлакат делегациялари, шу жумладан ушбу халқаро мукофот совриндорлари қатнашди. Давлатимиз раҳбари…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи

Ҳурматли Амир Аъло Ҳазратлари! Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Хонимлар ва жаноблар! Бугун азим Тошкент шаҳрида Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросимида сизларни кўриб турганимдан беҳад хурсандман. Янги Ўзбекистон заминига хуш келибсиз, азиз меҳмонлар! Авваламбор, ушбу тантанали тадбирни юртимизда ўтказиш бўйича таклифлари ва яқиндан кўрсатган кўмаклари учун мазкур нуфузли мукофот асосчиси, қадрли биродарим…

Тошкентда коррупцияга қарши курашни ифодаловчи монумент очилди

19 декабрь куни “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида халқаро ҳамжамиятнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини ифодаловчи монументнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний иштирок этди. Тадбирда БМТ Бош котибининг ёрдамчиси Александр Зуев ва хорижий мамлакатларнинг расмий шахслари ҳам қатнашди. Кафти…

Қатар Амири Тошкентга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний амалий ташриф билан Тошкентга келди. Халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Президентимиз кутиб олди. Бугун Ўзбекистон ва Қатар етакчиларининг музокаралари бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари Қатар Амири ташаббуси билан таъсис этилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича мукофот билан тақдирлаш маросимида иштирок этадилар.

Геология-қидирув ишлари бўйича ахборот берилди

Давлатимиз раҳбари шу йил 22 ноябрь куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида бўлганида истиқболли геология майдонларини ўзлаштириш бўйича вазифалар қўйган эди. Бугун бўлиб ўтган йиғилишда соҳа мутасаддилари ушбу вазифалар ижроси, 2024 йилга мўлжалланган геология-қидирув ва ишлаб чиқариш дастури бўйича ахборот берди. Қайд этилганидек, бу ишлар икки йўналишда – ҳам мавжуд конларда газ қазиб олиш ҳажмини сақлаб қолиш,…

Ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасини янада ривожлантириш вазифалари белгилаб берилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 декабрь куни ҳудудларда ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва хизматларни ривожлантириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Жаҳонда рўй бераётган воқеалар оқибатида мамлакатимиз иқтисодиёти учун зарур бўлган хомашё ва маҳсулотлар нархи, уларни етказиб бериш харажатлари ошмоқда. Шунинг учун, энг аввало, ўзимиздаги хомашёни чуқур қайта ишлаб, рақобатбардош маҳсулотларни кўпайтириш керак. Йиғилишда бу…

Қатар Амири амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 19 декабрь куни Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни тантанали топшириш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Тошкент шаҳрида бўлади. Қатар Амири ташаббуси билан таъсис этилган мукофот билан 2016 йилдан буён ҳар йили глобал миқёсда коррупцияга қарши…

Ёшлар билан ишлаш тизими бўйича ахборот берилди

Президент Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни ёшлар сиёсатида амалга оширилган ишлар ва келгуси йилдаги устувор вазифалар бўйича ҳисобот билан танишди. Бу борадаги чора-тадбирлар 7 та йўналишда амалга оширилди. Давлатнинг алоҳида эътиборига муҳтож 396 минг нафар ёшлар мутасадди раҳбарларга бириктирилиб, улар билан индивидуал ишлаш орқали 331 мингининг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашилди. Жумладан, 94 минг нафарининг…

Ўзбекистонда ислоҳотлар дастурининг натижадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан учрашув ўтказди. Мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурининг натижадорлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларнинг бориши ва келгуси режалар кўриб чиқилди. Инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш, хориждаги етакчи компания ва молиявий институтларни жалб қилган ҳолда иқтисодиётнинг турли тармоқларида йирик лойиҳаларни…

Ўзбекистон Президенти Қатар делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни Қатар Давлатининг Қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича маркази Васийлик кенгаши раиси Али Муҳсин ал-Маррий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида раис ал-Маррий давлатимиз раҳбарига Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар…