Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Парламенти Спикерини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Корея Республикаси ва Марказий Осиё давлатлари парламентлари раҳбарларининг учинчи учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери У Вон Шик бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида олий мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мённинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.…

Сув хўжалигидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёевга 15 декабрь куни сув хўжалигида энергия самарадорлигини ошириш, илмий салоҳиятни ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишлари юзасидан ахборот берилди. Аввало, эскирган ва энергия сарфи юқори насос агрегатларини замонавий, энергия тежамкорларига алмаштириш бўйича режалар кўриб чиқилди. Масалан, Қорақалпоғистон Республикасида 274 та насос станцияси мавжуд бўлиб, улар орқали 185 минг гектардан ортиқ ер майдонлари…

Ўзбекистон ва Парагвай Президентлари Қўшма баёнот имзоладилар

Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья Қўшма баёнотни имзоладилар. Шунингдек, етакчилар ҳузурида Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши доирасида бозорга кириш масалалари бўйича икки томонлама музокаралар якунлангани тўғрисидаги баённома ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашув механизмини йўлга қўйиш тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Коррупциявий ва иқтисодий қонунбузарликларга қарши курашиш, комплаенс назоратини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 10 декабрь куни коррупцияга қарши курашиш, комплаенс назоратини такомиллаштириш ва рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тақдимоти билан танишди. Коррупция – аксарият жамиятларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишга путур етказувчи жиддий жиноятдир. Бирор-бир мамлакат, минтақа, жамият коррупциядан иммунитетга эга эмас. Коррупция тадбиркорликка, фанга, таълимга, соғлиқни сақлаш ва бошқа кўплаб соҳаларга жиддий зарар етказади,…

Президентимиз қишлоқ хўжалиги ходимлари билан мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари билан учрашув ўтказди. Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида фидокорона ва машаққатли меҳнати билан ноз-неъмат етиштириб, эл дастурхонига қут-барака олиб кираётган барча деҳқон, фермер, боғбон, чорвадор, сувчи, агроном ва механизаторларга ўзининг чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдирди. – Сизларнинг нафақат қишлоқ хўжалиги, балки иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини…

ЮНЕСКО сессиясида дезинформация хавфига алоҳида эътибор қаратилди

Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясида ЮНЕСКОнинг медиасаводхонликни ривожлантириш бўйича глобал стратегиясини ишлаб чиқишни таклиф этди. Шунингдек, ёш авлоднинг энг яхши ижодий ишлари, мультимедиа ғояларини ўзаро алмашиш учун Болалар маданий контенти халқаро фестивалини ўтказиш ташаббуси қайд этилди. Виртуал маконда нохолис ахборотларни тарқатиш, жамоатчилик фикрини чалғитиш, дискриминацияга қарши биргаликда самарали чоралар кўриш жиддий заруратга айланмоқда, дея…

Президент Ш.Мирзиёев ЮНЕСКО Бош конференциясининг Самарқандда ўтказилишига изоҳ берди:

🔵Анжуманимиз инсониятнинг тарих солномасига гуманистик ғоялар, нодир билимлар, цивилизациялараро мулоқот маркази сифатида кирган Самарқанд шаҳрида ўтказилаётганида чуқур рамзий маъно бор. 🔵Бу қадимий кент азалдан башариятнинг буюк кашфиётлари бешиги, илм-фан, адабиёт ва маданият гуллаб-яшнаган маскан бўлган. 🔵Биргина мисол. Улуғ ҳукмдор ва аллома Мирзо Улуғбек барпо этган расадхона гумбазлари остида ноёб юлдузлар жадвали яратилган. Бу жадвал кейинчалик…

Бироздан сўнг Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида UNESCO Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиш маросими бошланади

Бироздан сўнг Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида UNESCO Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиш маросими бошланади. Умумсиёсий мунозараларда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлайди. Тадбирни жонли тарзда Президент Матбуот хизматининг YouTube (https://www.youtube.com/watch?v=O-TQ_pLthTU), Telegram ва Facebook (https://www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/1675094170130055/)даги расмий саҳифалари орқали томоша қилинг. (https://t.me/Otabek_Usmanov/1120)

Ўзбекистон Президенти Тожикистонга амалий ташрифини якунлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди. Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказди. Президент Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида ўтган «Марказий Осиё – Россия» форматидаги иккинчи саммит ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Ўзбекистон етакчиси сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш…

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Россия ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё – Россия» форматидаги иккинчи саммитда иштирок этди. Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон раислигида ўтган тадбирда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов қатнашди. Кун тартибига мувофиқ, кўп томонлама…