Санъат маънавий бой авлодни тарбиялашга хизмат қилади
Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактабини кўздан кечирди. Мактаб ўтган йили республика бюджети маблағлари ҳисобидан бунёд этилган. 250 ўқувчига мўлжалланган. Жорий ўқув йилида 1-синфга 145 нафар ўғил-қиз қабул қилинган. Бу ерда ёшлар 12 йўналиш бўйича мактабдан ташқари таълим олади. Ўқувчилар ижодий имтиҳонлар асосида саралаб олинади. Элликка яқин ўқув ва компьютер хоналари, тадбирлар залида…