Ўзбекистон Президенти Туркия билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Суҳбат аввалида Жавдат Йилмаз давлатимиз раҳбарига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали…