Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари “Made in Uzbekistan” кўргазмаси билан танишдилар

Душанбега ташриф чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан биргаликда пойтахт Экспо марказида ташкил этилган Ўзбекистон саноат кўргазмасига ташриф буюрди. Етакчилар “Made in Uzbekistan” бренди остида ташкил этилган павильон билан танишдилар. Унда мамлакатимиз автомобилсозлигининг юқори технологик маҳсулотлари, электр ва қишлоқ хўжалиги техникаси, тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари, кимё, тўқимачилик, фармацевтика ва бошқа саноат тармоқларининг…

Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон билан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди. Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларда янги тарихий босқични бошлаб берган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Президентларнинг фармонлари билан юксак фахрий унвонларга сазовор бўлган икки мамлакат маданият ва санъат…

Президентлар Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини тантанали равишда очдилар

Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида мамлакатимизнинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари рамзий тасмани кесиб, Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб бердилар. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради. Президентлар элчихона биносида дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар. Элчихонада мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган…

Ўзбекистон Президенти Тожикистон Бош вазирини қабул қилди

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари кеча Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида тарихий шартнома имзоланганини таъкидлади. Шу маънода, олий даражада эришилган барча келишувлар икки мамлакат ҳукуматлари томонидан сўзсиз амалга оширилиши…

Ўзбекистон Президенти парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга давлат ташрифи доирасида 19 апрель куни ушбу мамлакат Олий Мажлиси Намояндагон мажлиси Раиси Маҳмадтоир Зокирзода билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида бугун юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Парламентлараро алмашинувни янада фаоллаштириш, кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар дастурларни қўллаб-қувватлаш ва…

Ўзбек ва тожик халқларининг дўстлиги тараннум этилди

Душанбе шаҳридаги “Кўҳи Борбад” санъат саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида “Дўстлик оқшоми” бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон концертни биргаликда томоша қилдилар. Икки мамлакат санъат усталарининг бундай концертлари халқларимиз ўртасидаги абадий ва самимий дўстликни ифодаловчи яхши анъанага айланган. Зеро, меҳр-оқибатли бўлиш, тинч-тотув яшаш – халқларимизнинг азалий орзуси ва…

Президентлар музокараларнинг самарали натижаларидан мамнунлигини билдирдилар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон олий даражадаги музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқдилар. Ўзбекистон Президенти Тожикистон Президенти ва халқига ҳар доимгидек илиқ ва самимий қабул учун дилдан миннатдорлик билдирди. Томонлар дўстлик ва ишонч муҳитида ўтган олий даражадаги учрашувлар якунларини юксак баҳоладилар. – Яна бир бор таъкидлайман, Тожикистон…

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари икки мамлакат маданият ва санъат арбобларини юксак фахрий унвонлар билан тақдирладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон муштарак тарихий мерос, маънавий қадрият ва анъаналаримизни асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш бўйича самарали фаолияти, шунингдек, биродар халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун икки мамлакат маданият ва санъат арбобларининг бир гуруҳига фахрий унвонлар бердилар. Мамлакатимиз етакчисининг давлат ташрифи доирасида ушбу унвонлар билан…

Иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришга қаратилган тарихий ҳужжатлар имзоланди

Олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Бундан ташқари, давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Умуман, ташриф давомида Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг деярли барча йўналишларини қамраб олувчи 28 та ҳужжат, жумладан: – Саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида…

Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар. Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада чуқурлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. – Кейинги йилларда олий даражадаги ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлаш руҳидаги фаол…