Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 6-7 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг Габала шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитида иштирок этади. «Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик» мавзусида ўтказиладиган йиғилиш кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин…