ФАРОВОН ОИЛА – ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

Рақобат қўмитасида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунига бағишланган 2024 йил 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” трукум тадбирларни ташкил этиш юзасидан “Фаровон оила – жамият таянчи” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда юридик фанлари доктори, профессор, Республика маънавият ва маърифат маркази қошидаги…

“Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!”

8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни. Бу йил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг  32 йиллиги нишонланмоқда. Шу муносабат билан Рақобат қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий органлари биноларининг кириш жойларида “Конституция бурчаклари” ташкил этилди ва уларда Қўмита фаолияти хусусиятидан келиб чиқиб Конституциянинг мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилган ахборот баннерлари жойлаштирилди. Қўмита расмий веб-сайтининг алоҳида бўлимида “Конституция саҳифаси”…

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги марказнинг бош илмий ходими “Эл-Юрт умиди” дастури стипендианти бўлди

Мирзаева Мухайё Дильшод қизи, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Марказнинг бош илмий ходими, “Давлат ва жамият бошқаруви: ҳуқуқ йўналиши” бўйича “Эл-Юрт умиди” давлат дастури стипендианти бўлгани ҳақида мамнуният билан маълум қиламиз. Президентимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Эл-Юрт умиди” дастури чет элда ўқиш ва стажировка ўташ орқали мамлакатимиз тараққиёти учун илғор халқаро…

Ёшларимизни замонавий таълим-тарбия олиш, касб-ҳунар эгаллаши, ўзига муносиб иш топиб, фаровон ҳаёт кечириши биз учун катта фахр бағишлайди.

Ёшларимизни замонавий таълим-тарбия олиш, касб-ҳунар эгаллаши, ўзига муносиб иш топиб, фаровон ҳаёт кечириши биз учун катта фахр бағишлайди. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш қўмитасига бириктирилган маҳалладаги оғир тоифадаги ёшлар билан тизимли ишлаш давом этмоқда. 1-Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ва фойдали ўтказиш. 2- Қўшимча касб-ҳунагар ўргатиш. 3. Чет тилларни ўрганиши учун ўқув…

Рақобат қўмитаси ходимлари учун тиббий кўрик ташкил этилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 2-сонли марказий консультатив диагностик поликлиникаси томонидан тиббий кўрик ўтказилди. Қўмита ходимлари амбулатор тиббий карталари асосида навбатдаги кўрикда терапевт, невропатолог, офтальмолог, кардиолог, дерматовенеролог, отоларинголог, психиатр, акушер-гинеколог ва жарроҳ ҳамда  ультратовуш диагностикаси ҳамда электрокардиограмма текширувларидан ўтишди. Кўрик шифокорлари томонидан  қўмита ходимларига…

Хон атлас

Ҳар йили мамлакатимизда хотин-қизлар иштирокида “Хон атлас” фестивалини ўтказиш анъанага айланмоқда. Хон атлас, адрас ва беқасам матолардан бетакрор дид билан тикилган либослар латофатли аёлларимиз эгнида янада чирой очиш билан бирга неча асрлик миллий ва маънавий анъаналаримизни ҳам ёдга солади. Рақобат қўмитасининг гўзал ва дилбар аёллари ҳам ҳар йили “Хон атлас” фестивалида фаол иштирок этадилар.

Раҳбар аёл имижини яратиш

Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, жамиятда ўрнини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маълумотларга кўра, ҳозирда республикамиз сиёсий партияларидаги хотин-қизларнинг улуши 47 фоизга, олий таълимда 48 фоизга, тадбиркорлик фаолиятида эса 37 фоизга етган. Раҳбарлик лавозимларда ишлаётган аёллар улуши 33 фоизни ташкил этади. 2 мингга яқин давлат ва жамоат ташкилотларига аёллар раҳбарлик қилмоқда. Бу рақамлар давлат…

Рақобат қўмитаси ходими Дубровская Валентина Константиновна “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин қизлар қўмитаси томонидан 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлди. Жорий йилда ҳам мазкур кўкрак нишони билан тақдирлаш учун Республика комиссиясига 900 га яқин ҳужжатлар келиб тушди. Комиссия аъзолари томонидан мазкур кўкрак нишони билан турли соҳаларда етакчи, матонатли, фидойи ва эътироф номига муносиб…

“МEН ДОНОРМАН!” хайрия акцияси ташкил этилди

Инсон саломатлиги учун савоб ишга бел боғлаш халқимизнинг қанчалик бағрикенг ва олижаноб эканлигидан далолат беради. 🇺🇿 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси марказий аппаратида 7 июнь куни “МEН ДОНОРМАН!” хайрия акцияси ташкил этилди. Хайрия акциясида Қўмита марказий аппарати ходимлари кўнгилли тарзда иштирок этдилар.