“Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси ҳамда “Шон-шараф музейи”га саёҳат ташкил қилинди.

Мазкур сана муносабати билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг бир гуруҳ ходимлари иштирокида“Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси ҳамда “Шон-шараф музейи”га саёҳат ташкил қилинди. Жумладан, ташриф давомида музейда ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги тарихи, халқимизнинг қаҳрамонлиги, фронт ва фронт ортидаги мардона меҳнати ҳақида мажмуадаги экспонатлар орқали танишишга муяссар бўлишди.    

Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, идора ва ташкилотлар бошқарув ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш курси тугади.

Ушбу курсда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари ҳам иштирок этиб, Якуний тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтди. Курсни якунлаган тингловчиларга Давлат бошқаруви академияси сертификатлари топширилди.

«ЗАКОВАТ»ДА ТEНГИ ЙЎҚ АЁЛЛАР

Жорий йил 8 апрель куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари иштирокида «Амир Темур ворислари» шиори остида «Заковат» интеллектуал ўйини бўйича Қўмита турнири ўтказилди. Унда Қўмита марказий аппарати, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудий бошқармалари ҳамда Ахборот технологияларини жорий этиш марказининг 100 га яқин ходимлари интеллектуал маҳоратларини синовдан ўтказишди. Ферангиз Чориева «Заковат»нинг…