БУХОРО ВИЛОЯТИГА ИЧКИ ТУРИЗМ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасига, айниқса, ички туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизнинг бой тарихий мероси, гўзал табиати ва маданий ютуқларини кенг тарғиб этиш, аҳоли ўртасида сайёҳлик маданиятини ошириш мақсадида давлат томонидан қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори мамлакатимизда ички туризмни ривожлантиришда муҳим ҳуқуқий…

Қон топшир – ҳаёт инъом эт!

26 феврал куни Қўмита марказий аппаратида Қон топшириш (донорлик) хайрия акцияси ўтказилди. Унда Қўмита марказий аппарати ва тизим ташкилотлари ходимлари иштирок этишди.  

“Истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши корхона” танлови ғолиблари тақдирланди

Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган “Истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши корхона” танлови ғолиблари тадбир доирасида тақдирланди. Танлов ғолиблари қуйидаги йўналишлар бўйича аниқланди: Умумий овқатланиш – «MAK FOOD SERVIS» МЧЖ (EVOS) Чакана савдо – «HAVAS FOOD» МЧЖ Онлайн савдо – «OPEN SHOP» МЧЖ Молиявий хизматлар – «PAYNET» AЖ Ишлаб чиқариш…

“Молиявий саводхон ёш истеъмолчи” онлайн олимпиадаси ғолиблари тақдирланди

Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси German Sparkassenstiftung for International Cooperation ташкилоти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги кўмагида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Молиявий саводхон ёш истеъмолчи” онлайн олимпиадаси ғолиблари тадбирда муносиб тақдирланди. Ғолиблар: 1️⃣Ёқубов Мадаминбек Абдураҳим ўғли 2️⃣Халимова Одинахон Аъзамжон…

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Рақобат қўмитасида байрам тадбири ўтказилди

Аёл киши – жамият тараққиётининг муҳим тимсолидир. Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, уларнинг билим ва иқтидорини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Рақобат қўмитасида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда Қўмитада самарали меҳнат қилаётган хотин-қизлар тақдирланди. Қўмита раиси Ҳ.Турахужаев ўз табрик нутқида аёлларнинг жамият ва иқтисодиёт ривожидаги…

“Мўътабар аёл” – фидокор аёлларга муносиб эътироф!

Бугун “Мўътабар аёл” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди. Ушбу юксак мукофот жамият ва давлат ҳаётида фаоллик кўрсатган, оиланинг фаровонлиги, оналик ва болалик муҳофазасига улкан ҳисса қўшган 331 нафар фидойи аёлларга топширилди. Жорий йилда Республика комиссиясига тақдим этилган номзодлар орасидан турли соҳалардаги етакчи ва ташаббускор аёллар саралаб олинди. Қувонарлиси, эътироф этилганлар орасида Рақобат қўмитасининг Сирдарё…

Молиявий саводхонликка қаратилган давра суҳбати ташкил этиди

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Самарқанд давлат тиббиёт университетида талабалар билан молиявий саводхонликка қаратилган давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мутахассислари иштирокида талабалар ва аҳоли ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, белгиланган қонун нормалари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Давра суҳбати давомида талабалар ўзларини қизиқтирган…

Рақобат қўмитаси — “Энг намунали вазирлик ва идора” танлови совриндори

Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил этилган “Энг намунали вазирлик ва идора” ҳамда “Энг намунали туман ва шаҳар” танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғояси асосида барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бугунги танлов ҳам ушбу…

ФАРОВОН ОИЛА – ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

Рақобат қўмитасида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган 25 ноябрь – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш кунига бағишланган 2024 йил 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликка қарши 16 кун” трукум тадбирларни ташкил этиш юзасидан “Фаровон оила – жамият таянчи” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда юридик фанлари доктори, профессор, Республика маънавият ва маърифат маркази қошидаги…

“Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!”

8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни. Бу йил Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг  32 йиллиги нишонланмоқда. Шу муносабат билан Рақобат қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий органлари биноларининг кириш жойларида “Конституция бурчаклари” ташкил этилди ва уларда Қўмита фаолияти хусусиятидан келиб чиқиб Конституциянинг мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилган ахборот баннерлари жойлаштирилди. Қўмита расмий веб-сайтининг алоҳида бўлимида “Конституция саҳифаси”…