Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Мини Корзинка» акцияси доирасида айнан акцияда кўрсатилган ўйинчоқ тақдим этилмади…” мавзуида фуқаро Korzinka фаолияти юзасидан ўз эътирозини қолдирган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда мижозга хизмат кўрсатиш жараёнида кассир ходимнинг эътиборсизлиги сабабли акция шартларида назарда тутилган ўйинчоқ дастлаб тақдим этилмаган. Мижоз мурожаатидан сўнг мазкур масала зудлик билан ҳал этилган ва акция шартларида белгиланган ўйинчоқ унга топширилган.
Келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида кассир ходим харидорларга эътиборли хизмат кўрсатиш, амалдаги акциялар шартларига риоя қилиш ҳамда кассада ишлашнинг белгиланган тартибига амал қилиш зарурлиги юзасидан қўшимча тушунтириш суҳбати ўтказилди.
«Korzinka Mahalla Turkestan» маркетининг маъмурияти томонидан ҳам кассирлар фаолияти ва ўтказилаётган акциялар шартларига риоя этилиши устидан ички назоратни кучайтириш бўйича зарур чоралар кўрилди.
«Korzinka Mahalla Turkestan» маркетининг маъмурияти мижозга етказилган ноқулайликлар учун самимий узр сўрайди ҳамда билдирган фикр-мулоҳазалари ва тақдим этган қайтар алоқаси учун миннатдорчилик билдиради.





