“Бизнес ривожининг асосий омили — мижозга содиқлик ва истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлиги” мавзусидаги халқаро тренинг давом этмоқда.
Тадбирни Диёр Мирзаахмедов — Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси бошқарув раиси, Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси модератор сифатида олиб бормоқда.
Тренинг доирасида халқаро ва миллий экспертлар қуйидаги мавзуларда маърузалар билан иштирок этмоқдалар:
✅ Лиа Граубергер — “Истеъмолчиларга йўналтирилган бизнес: халқаро тажриба ва амалиёт” мавзусида; German Sparkassenstiftung ташкилотининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобат бўлими бошлиғи, халқаро бизнес тренер;
✅ Акмал Насриддинов — “Истеъмолчиларга йўналтирилган бизнес: савдони ошириш инструментлари” мавзусида; Marketbridge ҳамда Marketbridge Events компанияларининг асосчиси;
✅ Анвар Абдуқаюм — “Истеъмолчиларга йўналтирилган бизнес бўйича амалий тажриба” мавзусида; Ўзбекистон бизнес ва саноат кенгаши раиси, “Toy bola” бренди асосчиси;
✅ Ойбек Мухаммадрасул — “Истеъмолчиларга йўналтирилган бизнес: korzinka.uz да истеъмолчиларни қўллаб-қувватлаш тизими” мавзусида; korzinka.uz юристи.
Тренингда бизнесни истеъмолчилар эҳтиёжларига йўналтириш, мижозлар ишончини мустаҳкамлаш, ҳалол рақобатни рағбатлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Маърузалар давомида иштирокчилар миллий ва халқаро тажриба асосида истеъмолчиларга йўналтирилган бизнес моделларини ривожлантириш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида мижозлар билан самарали ишлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда соҳани тартибга солишга қаратилган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётга татбиқ этиш бўйича билим ва амалий кўникмаларга эга бўлмоқдалар.








