Навоий вилоятининг шаҳар ва туманлари кесимида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш юзасидан Рақобат қўмитаси ишчи гуруҳи учрашувлар ташкил этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 сентябрдаги ПФ–193-сон Фармони ижросини ўрганиш мақсадида Рақобат қўмитаси раисининг ўринбосари У. Давлатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида маҳаллалар кесимида ўрганишлар ўтказди.
Ташриф доирасида туман ҳокими У. Елмуратов билан биргаликда ҳудудий штаб фаолияти ўрганилди. Аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, кичик бизнес ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, «Айтим» маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги фаолияти билан танишилиб, аҳолининг доимий даромад манбаларини кенгайтириш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Шундан сўнг Учқудуқда каолин маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослашган “SIFATLI KAOLIN” МЧЖ фаолияти ҳам ўрганилди. Корхона тўлиқ қувватда ишга туширилгач,100 та янги иш ўрни яратилиши, айни пайтда бу ерда 70 нафар фуқаронинг доимий бандлиги таъминлангани билан танишилди.
Учрашувлар давомида аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаат ҳамда таклифлари тингланиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва хонадонларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.








