Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқоти бошланади.
Тадбирда 500 нафарга яқин тадбиркор бевосита, илк бор туманлардаги студиялардан яна 25 мингга яқин бизнес вакиллари иштирок этмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан:
– тадбиркорлик учун барқарор ўсиш траекториясини таъминлаш,
– ҳудудларда бизнес имкониятларини ошириш,
– “сунъий интеллект – бошқарув самарадорлиги – янги инвестициялар” экотизимини яратиш,
– экспорт салоҳиятини ошириш, миллий брендларни ташқи бозорларга олиб чиқиш,
– бизнесга маъмурий босимни кескин камайтириш йўналишларида муҳим ташаббуслар илгари сурилиши кутилмоқда.








