Сўнгги йилларда республикада китобхонлик маданиятини ривожлантириш, аҳоли ўртасида, айниқса ёшлар ўртасида китобсеварларни кўпайтириш мақсадида турли танловлар ташкил этиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 15 январдаги **“Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”**ги ПҚ–9-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Рақобат қўмитасининг китобхон ходими” танлови ўтказилди.
Танлов иштирокчилари Танлов комиссияси томонидан тавсия этилган асар юзасидан олган билимларини синовдан ўтказишди.
Танлов натижаларига кўра, Хасанов Нодирбек Мухторжон ўғли “Рақобат қўмитасининг китобхон ходими” деб топилди ҳамда эсдалик совғаси (статуэтка) ва пул мукофоти билан тақдирланди.
Келгусида ҳам ёшлар орасида китобхонлик танловларини ўтказиб бориш белгилаб олинди.











