Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан давлат харидлари соҳасида амалга оширилган мониторинг ва келиб тушган мурожаатларни ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари кўриб келинмоқда.
Хусусан:
Андижон вилояти
Андижон вилояти болалар фтизиатрия шифохонасининг 1 та 500 млн сўмлик;
Бўстон туман тиббиёт бирлашмасининг 3 та 1,2 млрд сўмга яқин;
Бухоро вилояти
Когон туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасининг 2 та 260 млн сўмга яқин;
Қорақалпоғистон Республикаси
Спорт вазирлиги ҳузуридаги Нукус шаҳар кураш маҳорати мактабининг 1 та 530 млн сўмлик;
Қорақалпоғистон Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг 1 та 900 млн сўмлик;
Фарғона вилояти
Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмасининг Риштон туман бўлимининг 15 та 300 млн сўмга яқин;
Жиззах вилояти
Арнасой туман Сув етказиб бериш хизматининг 4 та 400 млн сўмга яқин;
Жиззах вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг 2 та 300 млн сўмга яқин;
Жиззах вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 5 та 50 млн сўмдан ортиқ;
Бахмал туман ҳокимлигининг 2 та 200 млн сўмдан ортиқ;
Зарбдор туман Ободонлаштириш бошқармасининг 1 та 110 млн сўмлик;
Ғаллаорол туман Тиббиёт бирлашмасининг 1 та 400 млн сўмга яқин;
Жанубий Мирзачўл магистрал канали бошқармасининг 10 та 900 млн сўмга яқин;
Жиззах давлат педагогига институти қошидаги академик лицейининг 1 та 750 млн сўмлик;
Наманган вилояти
Республика фтизиатрия ва пульмонология тиббий реабилитацсия маркази” ДМининг 1 та 2,5 млрд сўмга яқин;
Навоий вилояти
Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмасининг 1 та 250 млн сўмга яқин;
Самарқанд вилояти
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Оқдарё туман бўлимининг 2 та 800 млн сўмга яқин;
Каттақўрғон туман ободонлаштириш бошқармасининг 1 та 200 млн сўмга яқин;
“Самарқанд халқаро аэропорти” МЧЖ томонидан ўтказилган 1 та 1 млрд сўмдан ортиқ;
Сирдарё вилояти
Ўзбекистон давлат филармонияси Сирдарё вилояти бўлинмасининг 2 та 430 млн сўмлик;
Хоразм вилояти
Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг 45 та 1,3 млрд сўмга яқин;
Урганч тумани тиббиёт бирлашмасининг 1 та 50 млн сўмга яқин;
Тошкент вилояти
Тошкент кўчатчиликка ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигининг 3 та 380 млн сўмлик;
Саксонота давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонасининг 2 та 1,3 млрд сўмдан ортиқ;
Тошкент шаҳар
ATB “Mikrokreditbank” томонидан ўтказилган 2 та 2,8 млрд сўмга яқин.
Энг яхши таклифларни танлаш савдоларини ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.
Юқоридагиларга мувофиқ, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан буюртмачи ташкилотларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Давлат харидлари соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш ва барча иштирокчилар учун тенг рақобат шароитларини яратиш Рақобат қўмитасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Аниқланган қонунбузилишларнинг олди олиниши давлат маблағларининг самарали ва шаффоф сарфланишини таъминлайди, шу билан бирга тадбиркорлар учун очиқ ва адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.








