#Халқаро_конференция
🔻 Халқаро конференция доирасида глобал ноаниқлик шароитида барқарор ва инклюзив узоқ муддатли иқтисодий ўсишни рағбатлантиришда адолатли рақобатнинг ўрни мавзусида асосий маърузалар қуйидаги халқаро ва миллий экспертлар томонидан тақдим этилди:
Эльнур Багиров — Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Монополияга қарши курашиш ва истеъмол бозорини назорат қилиш агентлиги раиси;
Марк Батайль — Германиянинг Монополияларни тартибга солиш комиссияси (Monopolkommission) Бош секретари;
Билир Хакан — Туркия Рақобат органи вице-президенти;
Фаррух Карабаев — Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари.
Маърузалар давомида инфляция босими, таъминот занжирларидаги узилишлар, бозорнинг юқори даражада жамланиши, меҳнат унумдорлиги, инновациялар ва истеъмолчилар фаровонлигини таъминлашда адолатли рақобатнинг аҳамияти муҳокама қилинди. Шунингдек, глобал ноаниқлик шароитида барқарор ва инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган халқаро тажрибалар ва амалий ёндашувлар юзасидан фикр алмашилди.
Зеро Жаҳон банки ҳисоботларида ҳам «рақобат иқтисодий ўсишда катта аҳамиятга эгалиги ҳамда давлат иқтисодиётининг ажралмас қисми эканлиги» кўп бора таъкидланган. Юқоридагилар асосида, Ўзбекистонда рақобат сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар Жаҳон банки томонидан ҳам тан олиниб, эътироф этилган.








