27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Рақобат қўмитасида вилоят ҳудудий бошқармаларининг матбуот хизматига масъул ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.
👫 Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази масъул ходими Д. Қурбонова томонидан ўтказилган тақдимотда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган фикр эркинлиги, ахборот олиш ҳуқуқи, давлат органларининг очиқлиги ва ОАВ эркинлигига доир муҳим масалалар атрофлича маълумотлар берилди.
☁️ Шунингдек, Қўмита раисининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси О.Усмонов томонидан “Давлат органларининг ОАВ ходимлари ва блогерлар билан ҳамкорликда ҳуқуқий нормаларга риоя этишнинг долзарблиги” мавзусида тақдимот ўтказилди.
📈 Тақдимотда давлат органларининг журналистлар ва блогерлар билан самарали ҳамкорлик қилиш механизмлари, ахборот сўровларини қабул қилиш ва уларга жавоб бериш муддатлари, рад этиш асослари, шунингдек аҳоли ва оммавий ахборот воситаларига тезкор ҳамда ишончли ахборот тақдим этиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
⚡️ Бундан ташқари, Рақобат қўмитаси расмий веб-сайтлари ва ахборот ресурсларини мунтазам янгилаб бориш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича муҳим фикр-мулоҳазалар ҳам билдирилди.
Ўқув семинар иштирокчилари соҳадаги замонавий ёндашувлар ва ахборот сиёсатига оид долзарб билимларини янада мустаҳкамладилар.








