#Эълон
ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқоти”га тайёргарлик кўриш доирасида тадбиркорларнинг мурожаатлари, муаммолари ва таклифларини тизимли ўрганиш мақсадида Рақобат қўмитаси раҳбарияти томонидан Самарқанд вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилади.
Очиқ мулоқотда тадбиркорларни қийнаётган масалалар юзасидан таклиф ва мурожаатлар қабул қилинади. Шу муносабат билан , барча тадбиркорлик субъектлари вакилларини жорий йилнинг 8 июнь куни Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси биносида бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотда иштирок этишга таклиф этамиз
☎️ Маълумот учун:(+998) 66 233 31 33
🗓 8 июнь 2026 йил | 🕐 Соат 10:00
📌 Самарқанд вилояти, Самарқанд ш. Алишер Навоий кўчаси, 58-уй.








