Коррупцияга қарши курашиш – ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз!
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси тизимида коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ҳамда уларга шароит яратаётган омилларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш мақсадида махсус алоқа каналлари фаолият юритмоқда.
‼️ Агар Сиз коррупциявий ҳолатлар, манфаатлар тўқнашуви, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ёки бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, қуйидаги алоқа воситалари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
☎️ Ишонч телефони: 71-207-49-00
Электрон почта: anticorruption@antimon.gov.uz
Telegram-бот: @ACRUanticor_bot
Мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Коррупцияга оид маълумотларни аноним тарзда ҳам тақдим этиш имконияти мавжуд. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.
Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назорати ва фуқароларнинг фаол иштироки муҳим аҳамиятга эга. Сизнинг бефарқ бўлмаган муносабатингиз ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва давлат органлари фаолиятида очиқлик ҳамда шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.
Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат – адолатли ва самарали давлат бошқарувининг муҳим кафолатидир.








