Ноқонуний ҳисобланган қарздорлик тадбиркор фойдасига ижобий ҳал этилди!
Рақобат қўмитасига Наманган шаҳрида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъекти томонидан мурожаат келиб тушди. Унда тадбиркор “Hududgazta’minot” АЖ ҳамда унинг “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали томонидан қарийб 341 млн сўм миқдоридаги асоссиз қарздорлик ҳисобланганини билдириб, масалани қонун доирасида кўриб чиқишни сўраган.
Ушбу мурожаат юзасидан Қўмита томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада, тадбиркорлик субъектига нисбатан 341 млн сўмга яқин қарздорлик асоссиз ҳисоблангани аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар асосида, “Hududgazta’minot” АЖнинг махсус электрон дастурида мазкур қарздорликни ҳисобдан чиқариш таъминланди.
Натижада тадбиркорнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари тикланди.








