ҚЎМИТА ҚАРОРИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ СУД ТОМОНИДАН ЯНА БИР БОР ТАСДИҚЛАНДИ
Тошкент шаҳар маъмурий суди тафтиш инстанциясида “Ҳунарманд” МЧЖ томонидан Қўмита Махсус комиссиясининг қарори, Тошкент туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг қарорларини бекор қилиш юзасидан берилган тафтиш тартибидаги шикояти кўриб чиқилди.
Рақобат қўмитаси Махсус комиссияси қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ушбу шикоятлар Туманлараро маъмурий суд ҳамда апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, қаноатлантириш рад этилди.
Қўмита Махсус комиссиясининг қарори ҳамда суд қарорлари ўз кучида қолдирилди.
Маълумот ўрнида: Рақобат қўмитаси Махсус комиссияси томонидан “Ҳунарманд” МЧЖ ( “Тошкент-Хатирчи” йўналишида автобусда йўловчи ташиш хизматида) “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси биринчи қисми, 19-моддаси биринчи қисми ва 21-моддаси иккинчи қисми талаблари бузилган деб топилиб, 700 млн сўмдан ортиқ ортиқча олинган маблағларни қайтариш юзасидан кўрсатма берилган эди.








