ИНСОН ҚАДРИ АЗИЗ — ХОТИРА МУҚАДДАС
«Хотира ва қадрлаш — халқимизнинг асрий қадрияти, улуғ фазилати ва миллий шаънидир.»
9 Май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Рақобат қўмитасида маънавий-маърифий тадбир тантанали тарзда ўтказилди.
Тадбир давомида Қўмита раиси ўринбосари У. Давлатов сўзга чиқиб, қўмита тизимида узоқ йиллар мобайнида ҳалол ва фидокорона хизмат қилиб келаётган, ёшларга ўз билим ҳамда тажрибаларини улашиб, устозлик мактабини давом эттираётган фахрий ходимларни чин дилдан байрам билан табриклади.
Уларга қилган улкан меҳнатлари, беқиёс ҳиссалари учун чуқур миннатдорлик ва ҳурмат изҳор этилди.
Шунингдек, қўмита фахрий ходимларининг хонадонларига ташриф уюштирилди.
Нуроний фахрийларимиз билан юзма-юз, дилдан суҳбатлар қилинди, уларнинг ҳаётий тажрибалари, ибратли хотиралари диққат ва эҳтиром билан тингланди.
Ташриф якунида ҳар бир фахрийга эсдалик совғалари топширилди, уларга мустаҳкам соғлик, бахт ва узоқ умр тилаб, қўмита жамоаси номидан самимий табриклар йўлланди.








