Рақобат қўмитаси томонидан ижтимоий тармоқларда дўконда сув маҳсулотларида яроқлилик муддати ўтиб кетганлиги юзасидан мурожаат қолдирилган. Ушбу мурожаатга асосан Харидорнинг мурожаатига кўра, ушбу ҳолатда ҳақиқатдан ҳам яроқлилик муддати ўтган товар сотилгани аниқланди. Бу ҳолат сотувчининг эътиборсизлиги сабабли юз берган бўлиб, у товарнинг яроқлилик муддати ҳақидаги маълумотга етарлича эътибор қаратмаган. Натижада, муддати ўтган товар бошқа шу турдаги яроқли маҳсулотлар орасида витринада қолиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан сотувчига нисбатан тушунтириш ишлари олиб борилди ва унга огоҳлантириш берилди. Шунингдек, дўкондаги барча маҳсулотларнинг яроқлилик муддатлари текширилди ва муддати ўтган товарлар олиб ташланиб, йўқ қилинди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «РАСУЛ CANDY» масъулияти чекланган жамияти бундай ҳолат келгусида такрорланмаслигини кафолатлайди ҳамда харидорга ушбу товарни сотиб олиш билан боғлиқ сарфланган маблағлар қоплаб берилганини маълум қилади.






