Фуқаро “Uzum Market” платформасида расмийлаштирилган буюртма бугунги кунга қадар етказиб берилмагани юзасидан норозилик билдирилиб, ижтимоий тармоқ орқали мурожаат қолдирган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйдагиларни маълум қилади.
Мазкур мурожаат “Uzum Market” МЧЖ ХК мутахассислари томонидан атрофлича ўрганилган ҳамда мурожаатчи билан бевосита боғланиб, ҳолатга аниқлик киритилган.
Ўрганишлар давомида буюртма техник сабабларга кўра бекор қилингани маълум бўлган. Шу муносабат билан корхона томонидан мижоздан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўралган.
Шунингдек, истеъмолчига компенсация сифатида кейинги харидларда фойдаланиш учун промокод тақдим этилгани ҳамда ҳозирги вақтда мурожаатчининг даъвоси мавжуд эмаслиги маълум қилинди.
Қўмита томонидан истеъмолчилар мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш ишлари изчил давом эттирилмоқда.





