Ижтимоий тармоқ орқали “Давлат тили талабларига риоя этилмаслиги ва истеъмолчилар ҳуқуқларининг чекланиши” мавзуида “Safiya” қандолатхонасига эътироз билдирилган мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда “MADINA-QANDOLAT” МЧЖга тегишли савдо дўконидаги 95 фоизидан ортиқ маҳсулотларнинг пештахта ва ёрлиқларида маълумотлар ўзбек, рус ва қозоқ тилларида кўрсатилаётгани аниқланди.
Рақобат қўмитаси ўрганиш натижаларига кўра, “MADINA-QANDOLAT” МЧЖ 2026 йилнинг биринчи чораги якунига қадар ўзига қарашли 100 дан ортиқ савдо дўконларининг пештахта ва ёрлиқлардаги маълумотларни босқичма-босқич давлат тилига ўтказиш ишларини бошланганини маълум қилади.




