Жорий йилнинг 28 май куни Рақобат қўмитаси раиси Ҳ.Турахужаев Қорақалпоғистон Республикасида Фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан жамият манфаатларига дахлдор бўлган масалалар юзасидан кенг жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.
Ушбу тадбирда масул ташкилотлар Ҳокимлик, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси ҳудудий бўлими, Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари иштирок этишди.
Рақобат қўмитасининг жамоатчилик билан ўтказган очиқ мулоқотида Фуқаролик жамияти институтлари вакиллари (Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси) томонидан хусусий тиббиёт соҳасида қўмита раисига мурожаат қилинди. Қўмита раҳбарияти унинг ижроси юзасидан ижтимоий буюртма асосида амалга оширилиши белгилаб олинди.
Учрашув давомида аҳолини жамият манфаатларига дахлдор масалалар юзасидан хабардорлигини ошириш юзасидан муҳокамалар олиб борилди.
Шунингдек, Жамоатчилик эшитувда кўтарилган масаллар Қўмита вакиллар томонидан ёзиб олиниб, тушунтиришлар берилди.








