Рақобат қўмитаси хузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар тўгрисида
м а ъ л у м о т
“Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан истеъмолчиларга мамлакат истеъмол бозорида муомалада бўлган товар (иш, хизмат)лар тўғрисида маълумотларни онлайн тарзда олиш имкониятини берувчи “Product Info” ахборот тизими ва мобил иловасини яратиш бўйича концепция ва техник топшириқ ишлаб чиқилди ҳамда тегишли тартибда экспертизадан ўтказилиб, тасдиқланди.
Техник топшириқ асосида истеъмолчиларга мамлакат истеъмол бозорида муомалада бўлган товар (иш, хизмат)лар тўғрисида маълумотлар-ни онлайн тарзда олиш имкониятини берувчи “Product Info” («Tovar to‘g‘risida maʼlumot») ахборот тизими ва мобил иловаси ишлаб чиқилди ва фаолиятга тўлиқ жорий этилди.
Ушбу тизимдан истеъмолчилар эркин фойдаланиши учун my.fairtech.uz интернет манзилига ҳамда унинг мобил иловаси Play market платформасига fairtech номи билан жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монопо-лияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-145-сон Фармонининг 9-бандида мазкур Фармон 2-иловасида кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлар-нинг маълумотлар базаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Рақобат қўмитаси 14 та вазирлик ва идоралар билан тўғридан-тўғри ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш бўйича Технологик йўриқномалари ишлаб чиқилди ва тегишли тартибда тасдиқланди.
Мазкур Техник йўриқномалар асосида 14 та вазирлик ва идоралардан маълумотларни ахборот тизимлари орқали реал вақт режимида олиш бўйича веб-хизматлар ишлаб чиқилган ва ишга туширилди.
“Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида Рақобат қўмитаси 8 та вазирлик ва идоралардан олинадиган маълумотлар бўйича тегишли техник шартлар асосида расмий ариза юборилди.
Ушбу ариза асосида Рақобат қўмитасининг ахборот тизими “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали
8 та вазирлик ва идоралардан маълумотларни онлайн олиш имконияти яратилди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Ахборот хавфсизлиги сиёсати лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ваколатли органларга юборилди.