Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 августдаги 516-Ф-сонли фармойишига кўра, Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан 22-23 август кунлари «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида умумхалқ хашари ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан, Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари ходимлари ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этишмоқда.