Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2026-йилнинг январь-февраль ойларида “Ijro.gov.uz” тизимидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАъЛУМОТНОМА
2026–йил 25-февраль ҳолатига
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ижро интизомига қатъий риоя этилишини таъминлаш юзасидан мустаҳкам тизим яратиш, тартиб ўрнатиш, темир интизомни жойига қўйиш, раҳбарлар ва ходимларнинг дунёқарашини ўзгартириш соҳа ходимларининг энг муҳим ҳамда асосий фаолият ёъналишлари этиб белгиланган.
“Ижро.гов.уз” тизимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарор ва фармойишлари ҳамда ҳудудларга ташрифлари давомида Қўмитага берилган топшириқлари, шунингдек Президент Администрацияси раҳбарининг топшириқлари ва Ҳукуматнинг қарорлари, фармойишлари, баён ва топшириқларида белгиланган вазифалар ижроси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 -йил 10-февралдаги ПФ-6166-сон, 2025-йил 25 -июлдаги ПФ-117-сон Фармонлари ҳамда 2021 -йил 31-майдаги ПҚ-5132-сонли қарори талаблари бўйича ташкил қилинган ягона ва узлуксиз “технологик занжир” асосида амалга оширилиб, ижро интизомига риоя этиш борасида қатъий тартиб, интизом ва тизимли назорат ўрнатилиб, муайян натижадорликка эришилди.
Жорий йилнинг январь-февраль ойларида ижроси таъминланиши лозим бўлган 53 та Президент топшириқлари 100 фоизига муддатидан олдин бажарилди ва ўрнатилган тартибда назоратдан ечилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг жорий йил январь ойида ижроси таъминланиши лозим бўлган 15 та топшириғи 100 фоизига муддатидан олдин бажарилди ва белгиланган тартибда назоратдан ечилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорларида берилган топшириқлар бўйича, жорий йил январь ойида ижроси таъминланиши лозим бўлган 4 та топшириқлари 100 фоизга муддатидан олдин бажарилди ва ўрнатилган тартибда назоратдан ечилди.
Бундан ташқари, 2026-йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 47 та топшириғи назоратга олинган бўлиб, шундан, 35 тасида Қўмита асосий ижрочи ва 12 тасида ҳам ижрочи этиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 22 та топшириғи назоратга олинган бўлиб, шундан, 17 тасида Қўмита асосий ижрочи ва 5 тасида ҳам ижрочи ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг Қарорларида 26 та топшириғи назоратга олинган бўлиб, шундан, 19 тасида Қўмита асосий ижрочи ва 7 тасида ҳам ижрочи ҳисобланади.
Топшириқлар ижросини ташкил этиш билан боғлиқ барча масалалар ҳар ҳафтанинг душанба кун қўмита марказий аппарати йиғилишларида танқидий муҳокама ва таҳлил қилиб борилмоқда.
Мурожаатлар билан ишлаш, ижро интизоми ва натижадорликни баҳолаш бўлими

