Қорақалпоғистондаги ўрганишлар давомида, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг тадбиркорлик субъектлари, фуқаролар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Ушбу тадбирда Қўмита раиси томонидан “Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар” тўғрисида ҳисоботлари эшитилади.
Тадбир давомида жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатлар тингланади.
Шу муносабат билан, барча ОАВ вакиллари ушбу тадбирга таклиф этилади!