Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасида кенг жамоатчилик вакиллари билан навбатдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтади.
Унда Қўмита раиси маслаҳатчиси О.Усмонов, ҳудудий бошқарма бошлиғи А.Мухаммадиев ва бошқа тегишли ҳамкор ташкилотлар иштироки кутилмоқда ҳамда тадбирда ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан 2024 йил якунлари ва 2025 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи эшитилади.
Шу муносабат билан, барча ОАВ вакиллари ушбу тадбирга таклиф этилади!