Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Узум маркетга телефон учун қилган буюртмамни бугунги кунгача оломадим…” мавзуида мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолатлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда Узум маркет товари айнан истеъмолчи танлаб буюртма қилганидек эмаслиги, яъни тилла ранг ўрнига кулрангдаги, қадоқланган қутиси шикастланган ҳолда телефон юборилгани маълум бўлди.
Бу муаммо орадан бир нечта ўн кунлар ўтишига қарамай ҳал бўлмаган ва техник қўллаб-қувватлаш хизмати томонидан яна ўн кун ўрганиш учун вақт кераклигини айтиб, истеъмолчига қўпол муомалада бўлинган, масала эса ҳал этилмаган.
Ўрганиш натижасида истеъмолчига буюртма пули қайтарилиши таъминланди.