Ижтимоий тармоқ орқали «Самарқанд-Бухоро» йўналиши бўйича ташувчи автобусга жойни банд қилиш учун онлайн пластик карта орқали пул тўладик, аммо белгиланган манзилга бошқа автобусда боршимизга тўғри келди. Кўрсатилмаган хизматлар учун олинган яъни чиптага тўлаган пулларимизни қайтариб беришмаяпти…” мавзуида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда йўловчилар онлайн иккита чиптага тўловни амалга оширгани, аммо автобус тўхташ жойига келмаган, шундан сўнг бу йўловчилар бошқа автобусда, унинг зинапоясида кетишга мажбур бўлишган, йўлкира ҳаққи ҳам қайтариб берилмагани маълум бўлди.
Ўрганишлар натижасида “CONGRESS-HALL BUS” МЧЖнинг «Самарқанд-Бухоро» автобус йўналиши масъуллари томонидан истеъмолчига чипта учун қилинган тўловлари тўлиқ қайтарилиши таъминланди.
Шунингдек, йўловчиларга қўпол муомалада бўлган, кўрсатилаётган хизматлар юзасидан тўлиқ ва тўғри маълумот бермаган операторлар, бундан ташқари мазкур йўналиш бўйича ўз вазифасига маъулиятсизлик билан қараган ҳайдовчиларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари юзасидан МЧЖ томонидан тегишли тушунтиришлар бериб ўтилди.